Мисрда меҳмонхона қанчага тушади
Кўпинча сайёҳлар Шарм эл-Шайх ёки Хургада шаҳрига боришади, шунинг учун нархлар ушбу курортлар мисолида келтирилган (бошқалари арзонроқ бўлиши мумкин, аммо инфратузилма у ернинг инфратузилмаси сизга мос келмаслиги мумкин).
— 2-3 * меҳмонхонаси машҳур бўлмаган пляжда ёки денгиздан узоқда (катта эҳтимол билан фақат нонушта бўлади, all inclusive ва бар йўқ) — 10-15 $
— Airbnb — даги хона ёки шинам хонадонлар — 20 $ дан бошлаб
— 4 * all inclusive бор меҳмонхона — 30 $ дан бошлаб
— 5 * all inclusive бор меҳмонхона — 40 $ дан бошлаб
Ушбу курортларда ҳостелларни ёки шунга ўхшаш нарсаларни топа олмайсиз ва Airbnb томонидан таклифлар ҳам камдан-кам учрайди. Шундай қилиб, фақат booking.com ва меҳмонхоналар шарҳларини ўрганиш учун озгина сабр-тоқат қолади: бу ерда «юлдузлар» ҳар доим ҳам кўрсаткич эмас.
Мисрда овқатланиш ва ичкилик қанчага айланади
Агар сиз бир ҳафта давомида all inclusive бор меҳмонхонада еб — ичиб ётмоқчи бўлсангиз, унда ҳеч қанчага. Аммо яхши меҳмонхоналарда ҳам швед столидаги таомлар меъдага тегиб қолади, маҳаллий спиртли ичимликлар сифати эса кўнгилдагидек эмас (айтмоқчи, ҳар эҳтимолга қарши duty free дан ғамлаб олинг). Шундан менюни ранг — баранг қилишга қарор қилсангиз, қуйидаги нархларни мўлжалланг:
— Маҳаллий аҳоли учун арзон кафеда тушлик — 3-8 $
— Ўртача кафеда икки кишилик тушлик (3 та таом) — 30 $ дан бошлаб
— Маҳаллий аҳоли учун кафеда денгиз маҳсулотлари билан кечки овқат — 15-20 $
— McDonalds каби фастфудларда комбо — 6-8 $
— Маҳаллий пиво (пинта) — 2-3 $
— Қаҳва (капучино) — 1-2 $
— Сув — 0,5 $
Ўзингиз ушбу саёҳатда бирор нарса пиширишингиз амримаҳол, шунинг учун озиқ-овқат маҳсулотларининг нархларини келтирмаймиз. Аммо шуни ёдда тутингки, таомлар нархига солиқ ресторан ва кафеларнинг ҳаммасида ҳам қўшилавермайди, шунинг учун яна 14% қўшинг. Чойчақани ҳам унутмаймиз, албатта.
Мисрда йўлкира ҳақи қанча
Ҳургада ва Шарм-ал-Шайхда ҳаракатланишнинг вариантлари унча кўп ҳам эмас (агар «пиёда» ни чиқариб ташласангиз, атиги иккита): маршрутка ва таксилар. Маршруткалар тежамли сайёҳнинг танловидир, битта саёҳат атиги 0,2-0,4 $ туради, аммо улар ҳамма жойга ҳам боравермайди.
Таксиларнинг уч тури мавжуд: ола-була (энг арзонлари), сариқ (маҳаллий хусусий таксичилар) ва оқ (кондиционер ва ҳисоблагич билан). Қўниш — 0,7 $ дан, бир километрга ҳам шунчадан. Шундай қилиб, саёҳатнинг ўртача нархи 2 дан 10 $ гача.
Истисно — аэропортга ёки ундан қайтадиган такси. Тахминан 20 $ чиқади.
Мисрда кўнгилочарлик қанчага тушади
Нафақат Мисрга тегишли бўлган тавсияномалар: меҳмонхоналар гидидан саёҳатлар сотиб олманг. Қабулхонага тушиш ва унинг салқинлигида барча вариантлар билан танишиш қулай кўринади. Эртами-кечми сиз меҳмонхонадан чиқасиз ва худди шу нарсани 10-20-30 $ га арзонроқ нархда ва ҳаттоки қўшимча хизматларни тиқиштиришларисиз топиш мумкинлигини тушунасиз.
— Дайвинг (гуруҳ бўлиб шўнғиш) — 20-40 $
— Батискафда шўнғиш -20 $ дан бошлаб (болалар),40 $ дан бошлаб (катталар)
— Пирамидаларга саёҳат — 55 $ дан бошлаб (100 $ дан бошлаб, агар туналадиган бўлса)
— Квадроциклларда сафари — киши бошига 25 $ дан бошлаб
— Мусо тоғига (Синай) кўтарилиш — 25 $ дан бошлаб
— Яхтада чўкиб кетган кемага саёҳат — 30 $ дан бошлаб
— Синай бўйлаб жип-сафари — киши бошига 35 $ дан бошлаб
— Яхтада шахсий саёҳат — 250 $ дан бошлаб
— Икки кунга Қоҳира ва Искандарияга автобус сафари — 150 $ дан бошлаб
— Иорданияга автобус сафари (тунаш билан) — 220 $ дан бошлаб
Мисрда эсдалик совғалари қанчага айланади
Мисрда эсдалик совғалари қанча туриши ҳақида гапиришнинг фойдаси йўқ: сотиб оладиган жойингиз ва сифатига қараб нарх жуда фарқланади. Бу вазиятда сиз шунчаки жойида кўриб, обдон савдолашасиз. Агарда у ердан мўйна пўстин ёки нимпўстин сотиб олиш ниятингиз бўлмаса, унда ўзингиз ва яқинларингизга совғалар учун 100-300 $ етарли бўлиши керак.
Эътиборликлари: тери ва туя жунидан тайёрланган маҳсулотлари, ёғли парфюмерия ва маҳаллий косметика маҳсулотлари, қўлда тайёрланган калайлар, чой (хусусан, каркаде ва тамаринд), зираворлар ва хушбўй ўтлар, шарқона ширинликлар, янги узилган мевалар.