Агар самолётда бирор нарса қолдирган бўлсангиз
Тинчланинг, ҳозирча қўрқадиган ҳеч нима бўлмади. Агар самолётдан узоқлашишга улгурмаган бўлсангиз, у ҳолда сиз зинага ёки дарвозага қайтишга уриниб кўришингиз мумкин — ва ўтирган жойингизни текшириш учун авиакомпания ёки аэропорт ходимига мурожаат қилинг. Назарий жиҳатдан, рацияга эга бўлган ва самолёт ичидагиларига мурожаат қила оладиган ҳар ким сизга ёрдам беради — беҳижолат сўранг (асосийси самолёт ҳали учиб кетмаган бўлсин).
Агар сиз аллақачон аэропортда бўлсангиз
Шунда ҳам ташвишланманг. Рўйхатдан ўтиш растасини, офисни ёки шунчаки авиакомпаниянгиз вакилларини қидиринг — улар ҳамкасблари билан боғланиб, излаб кўришади. Агар ҳеч кимни топа олмасангиз, унда талаб қилинмаган юкларни сақлаш хонасига (кўпинча «Lost and Found» деб номланади) ёки полиция бўлимига боринг. Нарсаларингизни ўша жойга элтишган бўлишлиги мумкин, агар ундай бўлмаса, у ҳолда сиз уларни қидириш учун ариза тўлдирасиз.
Агар сиз аэропортни тарк этган бўлсангиз
Сиз орқага қайтиб, аввалги хатбошида кўрсатилган ҳаракатларни бажаришингиз мумкин (албатта, агар сиз узоққа кетмаган бўлсангиз). Бошқа барча ҳолатларда сизга аэропортнинг (йўқолган мулк идораси билан боғланишингиз мумкин) ёки авиакомпаниянинг алоқа рақамлари керак бўлади — нарсаларингиз сиз билан бир шаҳарда ёки маршрутнинг кейинги нуқтасида ёки авиакомпаниянинг «уй» аэропортида топилади. Бу ерда ҳам текширишингиз мумкин.
Унутманг:
— Қанча кўп тафсилотларни келтирсангиз, йўқолган нарсани топиш имконияти шунчалик юқори бўлади.
— Ҳар қандай ҳолатда ҳам парвоз рақамини ёдда тутишингиз ва паспортингиз ёнингизда бўлиши керак.
— Паспортнинг ўзини йўқотмасликка ҳаракат қилинг — бу вазиятни анча қийинлаштиради.
— Самолётда ёки багаж камарида унутилган нарсалар талаб қилинмаган юкларни сақлаш хонасига бориб тушади.
— У ерда нарсалар абадий сақланмайди — энг узоқ муддат 1 ойдан 6 ойгача.
— Нарсаларингизни қанчалик узоқ вақт олсангиз, уларни сақлаш учун шунчалик кўп тўлашингиз керак бўлади.
— Агар юк авиакомпаниянинг айби билан йўқолган бўлса, улар кейинги яқин орадаги рейс билан уни сизга бепул жўнатишади (балки эшигингизгача ҳам етказиб беришлари мумкин).
— Агар ўзингиз бирон бир жойда бирор нарсани йўқотиб қўйсангиз (лекин буюм топилган бўлса), у ҳолда ҳам авиакомпания сизга уни ҳеч қандай муаммосиз юборади, лекин жўнатма учун қўшимча пул тўлашингиз керак.
— Йўқотишдан қўрққан ҳар бир нарсага алоқа маълумотларингиз ёзилган стикерларни ёпиштиринг.
— Ҳеч нарсани унутиб қолдирмаслигингиз учун, ҳар доим самолёт салонидаги ўриндиқ чўнтакларини ва унинг атрофини кўздан кечиринг.
— Барча ҳужжатларни сканердан ўтказинг, телефонингизда, маҳсус иловада сақланг ва чоп этинг.