24 мая 2021

Нима учун авиачипталар бу қадар қиммат? — Блог aviasales.uz

aviasales
aviasales
Поделиться
Поделиться

Қисқароқ қилинг, мен ҳали кун бўйи кира қилишим керак

Агар умуман содда қилиб айтсак, бунинг иккита асосий сабаби бор:

Парвозлар оз, уларга талаб эса катта
Доллар қимматлаяпти ва унга қўшилиб қолган нарсалар ҳам

Яъни, илгари бир йўналишда бир нечта авиакомпаниялар парвоз қила олган бўлсалар (ва ҳар бири ҳафтасига бир нечта парвозларни амалга ошириши мумкин еди), энди уларнинг сони унчалик кўп емас. Демак — бу юқори талаб шароитидаги кичик рақобатни англатади. Рақобатнинг етишмаслиги нархларни назорат қилишда ҳеч қачон ижобий таъсир кўрсатмайди.

Aвиация соҳаси билан боғлиқ деярли ҳамма нарса долларга сотиб олинади. Ва операцион жиҳатдан енг қиммати — ёқилғи. Aвиация керосини нархи чипталар нархининг муҳим қисмини ташкил қилади, демак доллар қанча қиммат бўлса — керосин шунча қиммат бўлади — чипта нархи ҳам шунча юқори бўлади.

Майли, мени қизиқтириб қўйдингиз, давом етинг

Чипталарнинг якуний қиймати йўловчига тушунарсиз бўлиши мумкин бўлган кўплаб омиллардан иборат:

— Тариф — бу авиакомпания томонидан белгиланган парвоз нархи. Бу ташувчининг сиёсатига, йўналиш давомийлилига, буюртма класси ва мавсумига боғлиқ.
— Ускуналарга техник хизмат кўрсатиш ва амортизация
— Aеропорт хизматлари (йўлни ижарага олиш, хавфсизлик, диспетчерлар, навигация ва бошқалар)
— Бортда овқатланишни ташкил қилиш каби бошқа хизматлар
— Мижозларга хизмат кўрсатишни таъминлаш
— Ходимларни ўқитиш ва малакасини ошириш
— Албатта, барча ходимларнинг иш ҳақлари
— Маркетинг харажатлари

Ва бу фақат бир қисми — маълумот учун ёқилғи нархи барча авиакомпаниялар харажатларининг учдан бир қисмини ташкил қилади ва битта самолётга 200 нафаргача ходим хизмат қилиши мумкин. Aммо ҳозирги гапларимиз авиакомпанияларнинг қандай ишлашига эмас, балки чипталарга оид.

Фақатгина 2020 йил ёзигача бўлган даврни олсак, бутун дунё бўйлаб авиакомпанияларнинг зарари 84 миллиард долларга етди ва бу нафақат COVID-19 билан боғлиқ чекловлар туфайли. Аслини айтганда, йўловчиларни ташиш унчалик фойдали эмас — ўртача 3%. Кўпгина компаниялар том маънода ўзлари ҳеч нарса ишлаб топмайдилар, балки давлат дотациялари ҳисобига кун кўришади.

Омон қолиш учун авиакомпаниялар турли хил ёндашувлардан фойдаланадилар — қаердадир чипталар нархи кўтарилади, қаердадир улар тушади. Aфсуски, вазият ҳамма учун ҳам мавҳум. Бир нарса аниқ чипталар нархи яна пасайишни бошлаши учун Россия ва Европада бўлгани каби қаттиқ рақобат зарур.

Поделиться
Поделиться
Скачай мобильное приложение Aviasales.uz
Более 103 000 оценок