16 апреля 2021

Саёҳатни суғурталашнинг қандай турлари мавжуд (ва улар нима учун керак) — Блог aviasales.uz

aviasales
aviasales
Поделиться
Поделиться

Батафсилроқ мумкинми?

Одатда, минимал суғурта аввалдан тур нархига киритилган — аммо у сиз билан юз бериши мумкин бўлган ҳамма вазиятни ўз ичига олмайди. Бу мамлакат сизни қабул қилиши, компания эса сизга меҳмонхоналар ва қўшимча экскурсияларни реклама қилиш орқали пул ишлай олиши учун талаб қилинадиган минимал стандарт. Сиз агентликдан суғуртангизни кенгайтиришни сўрашингиз мумкин — саёҳатга чиқишдан олдин, албатта.

Агар сиз саёҳатни мустақил равишда ташкил қилсангиз (бу ҳар доим ҳам осон бўлмаса ҳам, тўғри ва ажойиб), унда сиз суғурта ҳақида ўзингиз ўйлашингиз керак: мамлакатга кириш учун керакми ёки йўқми, уни қанча суммага расмийлаштириш ва қандай қўшимча вариантларни танлаш керак.

Қизиқарли статистика: кўпинча сайёҳлар шамоллаш билан тиббий ёрдамга мурожаат қилишади (барча ҳолатларнинг 48%), сўнгра ошқозон бузилиши (ташрифларнинг тахминан 18%), чиқиқ ва пай чўзилишлари — 17%

Хўш, қандай суғурталар мавжуд?

— Мажбурий тиббий суғурта (МТС). Номидан кўриниб турганидек, худди ўша «минимал стандарт». Тўсатдан касалланиш ёки шикастланиш ҳолатларида амал қилади, даволаниш ҳаражатларини тўлиқ қопламаслиги мумкин.
— Юкларни суғурталаш. Гарчи самолёт дунёдаги энг хавфсиз транспорт воситаси бўлсада, баъзида юклар билан ғалати вазиятлар бўлиб туради: чамадон ёки ичидаги нарсалар бузилади, ҳатто бутунлай йўқолади. Бундай ҳолатларни истисно қилишнинг иложи йўқ, лекин бундай ҳолатларда ҳеч бўлмаганда етказилган зарар ёки йўқолган нарса қийматида пул тўлаб беришади.
— Фуқаролик жавобгарлигини суғурталаш. Эркинлигингиз бошқанининг эркинлиги бошланган жойда тугайди деб айтилади. Агар билмасдан кимгадир ёки нимагадир зарар етказган бўлсангиз, ФЖС сизга масалани ҳал қилишга ёрдам беради.
— Саёҳатни бекор қилишни суғурталаш. Агар ковид билан касалланиб қолсангиз, рейсингиз бекор қилинган ёки бундан ҳам ёмони юз берган бўлса (ҳеч ким сизга саёҳатни бекор қилганингиз учун индамасдан пулни қайтариб бермайди). Тўлови саёҳат ёки чипталарнинг умумий нархидан 10% гача бўлиши мумкин.
— Ҳужжатларни йўқотиш суғуртаси. Чет элда шахсингизни тасдиқловчи ҳужжатсиз қолиш жуда ўкинчли. Аммо агар бу содир бўлса, агентлик сизга нусхаларини тайёрлаш ва жўнатиш учун пул тўлайди.
— Бахтсиз ҳодисалардан суғурта қилиш. Яъни, мажбурий тиббий суғуртанинг «кенгайтирилган» кўриниши — фақат бу ҳолатда сизни нафақат тиббий кўрикдан ўтказиб, дори-дармонлар ёзиб беришади, балки компенсация беришлари ва зарур бўлса, стационар даволаниш учун ҳам пул тўлашлари мумкин.
— Спорт ва фаол дам. Дайвинг, қоячилик, парашют билан сакраш ёки шунчаки байкда сайр қилиш — нима қилишни режалаштираётганингизни олдиндан кўрсатиб ўтишингиз керак бўлади (агар режалаштиришни билсангиз).
— Ҳомиладорликнинг оғирлашишини суғурта қилиш. Ушбу ҳолатда саёҳат қилиш — ҳар доим ҳам хатарли ҳисобланади, шунинг учун ҳамма компаниялар ҳам ушбу турдаги суғуртани ўз зиммасига олавермайди (ёки чекловлар мавжуд — масалан, 12 ёки 24 ҳафтагача).
— Шахсий автомобилда саёҳат қилиш. Агар яқин хорижга отланмаган бўлсангиз, сизга ушбу вариант керак бўлиши эҳтимолдан йироқ. Аммо автоулов бузилиб қолган тақдирда, сизга таъмирлаш учун пул тўлашади ва агарда у умуман юрмаётган (ёки ўғирланган) бўлса, уйингизга етказишади.

Бунинг нархи қанча?

Сиз танлаган вариантларга, суғурта қопламаси миқдори ва саёҳат давомийлигига боғлиқ (одатда кунига белгиланган миқдор ёки саёҳатнинг умумий нархининг фоизидан). Энг арзон мажбурий тиббий суғурта, қоплами 30 000 долларни ташкил қилган ҳолда (бу Шенген визаси учун етарли), кунига тахминан 1-2 доллар туради.

Поделиться
Поделиться
Скачай мобильное приложение Aviasales.uz
Более 103 000 оценок