23 марта 2021

Тбилисига қанча пул олиш керак — Блог aviasales.uz

aviasales
aviasales
Поделиться
Поделиться

Тбилисида қаерда  яшаса бўлади ва бу ва қанчага айланади.

Чодирда яшаш (агар сиз тоғларда сайр қилмоқчи бўлсангиз) ёки текингина дўстларингизникида. Бошқа барча ҳолатларда сиз одатдаги вариантларга эга бўласиз:

Агар дўстларингиз билан саёҳат қилсангиз, Тбилисидаги энг яхши вариант — бу Airbnb орқали ижарага марказдан шинам хонадон олиш. Мисол учун, агар сиз тўрт киши бўлсангиз, тарихий марказда 3 хонали хондонни кунига 40 доллардан ижарага олишингиз мумкин — киши бошига тахминан 10 доллардан тушади.

Озиқ-овқат ва ичимликлар қанча туради

Грузияда ҳамма нарса, Европа уёқда турсин, Россияга қараганда анча арзон. Агар сиз сайёҳлик ресторанларида эмас, балки маҳаллий кафе ва ресторанларда овқатлансангиз, сиз Тошкентдагидан ҳам камроқ пул сарфлашингиз мумкин. Аммо барчаси сизнинг саёҳатингиз мақсадига боғлиқ — балки сиз Tripadvisor ва Lonely Planet га гастрономик саёҳат уюштирмоқчидирсиз.

Эрталаб энг яқин муюлишгача пиёда боришни, дўкондан 0,50$ эвазига пишлоқли хачапурини олиб, ва қайтаётибоқ уни еб тугатишни ўзгача гашти бор...

Транспорт масаласи-чи?

Тбилиси у қадар катта эмас — ҳар ҳолда, сайёҳларни қизиқтирадиган тарихий маркази ҳам. Асосий диққатга сазовор жойларга пиёда бориш мумкин, агар вақт имкон берса — акс ҳолда, Тошкентдаги каби нархларда Яндекс.Такси дан фойдаланса бўлади. Аммо, агар ҳақиқатан ҳам хоҳласангиз ...

Агар сиз Тбилисидан ташқарида сайр қилишни истасангиз (масалан, Кахетияга кириб ўтишни), унда бир неча кунга ижарага машина олиш ўринли бўлади. Унинг нархи 25 доллардан (маҳаллий аҳолидан олинса) ёки 40 доллардан (халқаро тармоқ компанияларидан олинса) бошланади , бензин — литри учун 0,75 доллар атрофида.

Келинг, диққатга сазовор жойларга ўтамиз

Тбилисининг энг муҳим диққатга сазовор жойлари — шаҳарнинг ўзи. Масалан, унинг теварак-атрофидан — афсонага кўра хинкали ўйлаб топилган, балиқ овлашга бориладиган ёки маҳаллий узумзорлардаги барча шароб турларини тотиб кўрса бўладиган қишлоқни топишингиз мумкин. Аммо, агар чин сайёҳларнинг ҳаражатлари рўйхати билан танишишни хоҳласангиз, нархлар қуйида:

Мтацминда тоғидаги паркга чиқиш — бепул, лекин марказдан 0,9 $ эвазига фуникулёрдан ҳам фойдаланишингиз мумкин. Паркдаги аттракционлар тахминан 1,5-3 $ туради, овқатланиш — ўртача қийматдан юқорироқ (аммо қандай манзара!). Карта учун депозит (фуникулёр ва аттракционлар) — 0,6 $.

Ва, албатта, эсдалик совғалари

Тбилисидан нима олиб келишингиз мукимкинлиги ҳақида сизга айтишимизни ҳожати йўқ. Нархлар эса қуйида:

Поделиться
Поделиться
Скачай мобильное приложение Aviasales.uz
Более 103 000 оценок