15 июня 2021

Ўзбекистонлик аёл чет элда нималар билан тўқнаш келади? — Блог aviasales.uz

aviasales
aviasales
Поделиться
Поделиться

Қаерга хоҳласа ўша ерга бориши мумкин

Европада аёл киши хоҳлаган муассасасига кириши мумкин. Бундан ташқари — у ерда аёл ёки эркаклигингизга қараб ҳам ўтиришмайди (у ерда гоҳида аниқлаб олиш ҳам қийн аслида). Яъни уни бемалол хоҳлаган ресторани, бар ёки тунги клубига киритишлари мумкин. У бундай жойларда нималарни кўради? У ерда унга бошқа эркаклар (ёки аёллар!) қарасачи, ҳатто шилқимлик қилсачи? Айниқса, агар...

Алкогол ичимликлари ҳаммага мумкин

Даҳшатни ўзгинаси — Европада алкогол ичимликларини хоҳлаган одамига (21 ёшга тўлса бас), хоҳлаган ерида (гоҳида ҳатто кутубхоналарда) хоҳлаган вақтида (агар ярим тунда очиқ дўконни тополсангиз албатта) сотади. Айниқса уларни тури кўп ва ширини ҳам бор, бу албатта ўрганишга олиб келади. Одамларда алдамчи ҳаваслар пайдо бўлишини олдини олиш учун, энг маъқули барини имкон қадар чеклаш (ёки батамом таъқиқлаш) лозим.

Наҳотки кийнишда ҳам хоҳлаганингни қилишинг мумкин бўлса?

Ҳа. Ва бу инсонларда ҳеч қандай чеклов ва ахлоқий тамойиллар йўқлиги — даҳшатни ўзгинаси. Европада ҳар бир аёл ўзи истаганича кийниши ва юриши мумкин. Сочини ёйиб ва ёрқин макияж билан (ёки макияжсиз), калта юбкада, жинси шимларда, елкаларини ва кўкрагини очиб, латекс костюмида (вой, ишқилиб ҳозир шунақа кийингинг келиб қолмадими?). Мутлақо жоиз эмас!

Қанақасига, ахир у ерда ёш болалар бўлиши мумкинку!

Ёки бўлмаслиги ҳам мумкин. Гап шундаки, европаликлар фарзанд кўриш имкониятига мутлақо ўзгача қарашади. Улар буни мажбурият эмас, айнан ИМКОНИЯТ деб билишади, сен ундан фойдаланмаслигинг ҳам мумкин.Тасаввур қил, бизни аёллар ҳам ушбу ғояларни юқтириб олса? Ахир бу қандай бахт — бешта боланг бўлса, ўқиш ва мартаба ҳақидаги ҳаёлларни четга суриб қўйиб, бутун умр уларни боқиб тарбияласанг. Ҳеч қанақа чайлдфри керак эмас, фақат оила!

Ва энг даҳшати

Европадаги аёллар хоҳлаган ерига бориши, хоҳлаган ишини (ва кишиси билан) қилиши ва фарзанд кўришни хоҳламаслиги — бу масаланинг фақат ярми. Бизнинг опа-сингилларимиз ва турмуш уртоқларимиз юқтириб олиши мумкин бўлган энг қўрқинчли ғоя — бу феминизм. Аёллар эркакларга қараганда ожизроқ, тенг ҳуқуқлик ҳақида қандай гап-сўз бўлиши мумкин? Хуллас, аёлларни ҳеч қаерга юбормаган маъқул. Айниқса Европага! 

 

 

Поделиться
Поделиться
Скачай мобильное приложение Aviasales.uz
Более 103 000 оценок